1

Август ойидан аҳолига етказиб бериладиган суюлтирилган газ нархи ошади

ЖАМИЯТ 18.07.2018, 12:20
Август ойидан аҳолига етказиб бериладиган суюлтирилган газ нархи ошади

Ҳозирги кунда республикамиздаги 6 миллион 143 минг истеъмолчига газ ёқилғиси етказиб берилмоқда. Шундан 3 миллион 300 мингта уй-жой, 83 мингга яқин улгуржи истеъмолчи табиий, 2 миллион 760 минг аҳоли хонадонлари эса суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.

Бу ҳақда “Ўзтранcгаз” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши иштирокида ташкил этилган конференцияда айтиб ўтилди, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

Айни пайтда 1 килограмм суюлтирилган газ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда эса 500 сўмдан етказиб бериляпти. Жорий йилнинг 1 августидан эса аҳолига бериладиган 1 килограмм суюлтирилган газ барча ҳудудлар учун бир хил — 800 сўм етиб белгиланмоқда.

Анжуманда, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқишда газ таъминоти корхоналари ходимларининг муомала ва ҳуқуқий маданиятига эътибор қаратиш, юзага келадиган низоли ва баҳсли ҳолатларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан йил бошида ишга туширилган замонавий “Call center” фаолияти билан танишдилар.

Тадбирда “Ўзтрансгаз” АЖ ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасида Меморандум имзоланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1