1

Ўз ўғлини ўлдирган ота 10 йил озодликдан маҳрум этилди

ЖИНОЯТ 18.07.2018, 15:36
Ўз ўғлини ўлдирган ота 10 йил озодликдан маҳрум этилди

Судланувчи Содиқов Илҳом (исмлар ўзгартирилган) 2017 йил 4 ноябрь куни соат 18:00 ларда яшаш хонадонида 1984 йилда туғилган ўғли Содиқов Ахрор маст ҳолатда ўзининг онаси Содиқова Барно ва турмуш ўртоғи Содиқова Нозималарга баланд овозда бақириб гапираётганида, унга онаси ва турмуш ўртоғига баланд овозда гапирмаслигини айтиб, танбеҳ берганида, А.Содиқов уни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказиб, ўзининг яшаш хонасига кириб кетган.

Шундан сўнг, И.Содиқов ўғли А.Содиқов урганлигидан хўрланиб, уни қасддан ўлдириш мақсадида хонадонда бўлган хўжалик пичоғини олиб, ўғлини яшаш хонасига кириб, диванда ўтирган алкоголь ичимлик таъсирида оғир даражада мастлиги туфайли ўзини ҳимоя қилишга қодир бўлмаган ожиз аҳволдаги ўғли А.Содиқовни олдига бориб, унинг кўкрак соҳасига қўлидаги пичоқ билан икки маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Натижада А.Содиқов олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг 2018 йил 28 мартдаги ҳукми билан, судланувчи И.Содиқовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Б.Эргашев,

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг судьяси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1