Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани марказида мусиқий фаввора ишга тушди. Бу хақда ЎзА хабар берди.
Фаввора тунги вақтлари турли рангларда жилоланиб, кишига олам-олам завқ бағишлайди. Туманнинг файзли масканларининг бирига айланган фаввора атрофи сайр қилувчилар билан доимо гавжум. Айниқса, болажонларнинг қувончи чексиз.








