Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузуилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.
Низомга кўра, университетнинг асосий вазифаси, жумладан, фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш, фуқаролар йиғинидаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш ҳисобланди.
Университет таркиби 10-15 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилади.
Ҳар йили Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиладиган “Энг намунали хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадрятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис” кўрик-танлови доирасида намунали фаолият олиб бораётган “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари ва аъзоларини рағбатлантириш бўйича алоҳида номинациялар жорий этилади.