1

"Ёзни "Камалак" билан!" лойиҳасида иштирок этинг!

ЖАМИЯТ 24.07.2018, 10:33
"Ёзни "Камалак" билан!" лойиҳасида иштирок этинг!

Оромгоҳга бориш истагида бўлган, бироқ имконияти бўлмаган 220 нафар болалар "Ёшлар оромгоҳи"да дам олади

"Камалак" болалар ташкилоти томонидан ёз мавсумида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш, болалар орасида спортнинг оммавий турларини кенг тарғиб қилиш, сиёсий-ҳуқуқий дунёқарашини шакллантириш ҳамда маънавий ҳордиқ олишларини ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 1-7 август кунлари Тошкент вилоятида жойлашган "Ёшлар оромгоҳи"да "Ёзни "Камалак" билан!" лойиҳаси доирасида соғломлаштириш ва дам олдириш мавсуми ташкил этилади.

Соғломлаштириш ва дам олдириш мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрувчи 220 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оила фарзандлари иштирок этади.

Мавсум давомида болалар саломатлигини яхшилаш мақсадида, профилактик даволанишлар, соғломлаштириш муолажалари ва кўплаб кўнгил очар дастурлар ташкил қиланди. "Ёзни "Камалак" билан!" лойиҳасида сиз ҳам иштирок этинг ва кейинги мавсумда иштирок этиш учун йўлланмага эга бўлинг!

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олиш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий ва маҳаллий Кенгашларига мурожаат қилинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1