1

"Тошшаҳартрансхизмат" раиси ўзгарди

ЖАМИЯТ 24.07.2018, 12:18
"Тошшаҳартрансхизмат" раиси ўзгарди

Моҳирхўжа Валиев "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти раиси лавозимига тайинланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

У бунга қадар "US ATI" масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимида ишлаган.

Моҳирхўжа Валиев 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

2014-2017 йилларда - "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти раисининг молиявий иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017 йилда - "AZIA ABM TRANS" масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1