АсосийJamiyat

Тошкентда автоматлашган жамоат ҳожатхоналари ўрнатиш режалаштирилмоқда

'Тошкентда автоматлашган жамоат ҳожатхоналари ўрнатиш режалаштирилмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида Европа сифатидаги автоматлашган ҳожатхоналар ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда TOP BUSINESS компанияси Тошкент шаҳри ҳудудида Европа сифатидаги автоматлашган жамоат ҳожатхоналари тармоғини ўрнатиш ва очиш лойиҳасини тақдим қилган.

Келгусида шаҳар марказида тажриба тариқасида ўнта шундай автоматлашган ҳожатхоналар ўрнатилади. Ҳозирда лойиҳанинг жойини аниқлаштириш ва уни кўламини ошириш бўйича муҳокамалар давом этмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, япониялик туристларнинг аксарият қисми айнан жамоат ҳожатхоналарининг йўқлиги боис Ўзбекистонга саёҳат қилишни хоҳламас экан.

    Бошқа янгиликлар