1

Бу йил Ҳаж сафарига Қорақалпоғистондан 153 нафар фуқаро боради

ЖАМИЯТ 25.07.2018, 17:50
Бу йил Ҳаж сафарига Қорақалпоғистондан 153 нафар фуқаро боради

“Ҳаж-2018” сафарига борадиган бир гуруҳ қорақалпоғистонлик ватандошларимиз Хива шаҳрига саёҳат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликлари билан таништириш бўйича тасдиқланган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказиш масалалари бўйича комиссиянинг амалий кўмаги билан қадимий ва навқирон Хива шаҳрининг табаррук жойларига зиёрат уюштирди.

ЎзА хабарига кўра, “Ҳаж-2018” сафарига Қорақалпоғистондан жорий йил 153 фуқаро жўнаб кетади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1