АсосийDunyo

Ювилмаган меваларни истеъмол қилган қизчанинг миясига юзлаб гижжалар ўрнашиб олди

'Ювилмаган меваларни истеъмол қилган қизчанинг миясига юзлаб гижжалар ўрнашиб олди'ning rasmi

Ювилмаган меваларни истеъмол қилган ҳиндистонлик қизчанинг миясига юзлаб гижжалар ўрнашиб олди, дея хабар берди Daily Mail нашри.

Исми ошкор этилмаётган саккиз ёшли нью-деҳлилик қизалоқ аввалбошда кучли бош оғриғини ҳис этган. Докторларнинг нафи ҳам тегмайди: аҳволи баттарлашиб, оғриқлар кучаяди, қизча юролмай қолади.

Орадан ярим йил ўтиб, қизчани бошқа шифокорга кўрсатишгандан сўнггина унинг миясида гижжалар борлиги аниқланади. Тахминларга кўра, қизча шунчаки ювилмаган мева егани туфайли унинг ичакларига гижжалар тушган улар қон орқали миягача етиб боришган.

Ҳозирда қизалоқ керакли даволанишлардан сўнг яна мактабга қатнамоқда.

    Бошқа янгиликлар