1

Эшакми ёки зебра?

ДУНЁ 26.07.2018, 07:19
Эшакми ёки зебра?

Қоҳирадаги ҳайвонот боғларидан бирида зебра тусига бўялган эшаклар билан ташриф буюрувчиларни лақиллатишди, деб хабар қилмоқда Extra News нашри.

Бу товламачиикни 10-синф ўқувчиси Муҳаммад Сархон пайқаб қолган: эшакнинг тумшуғи ва танасидаги бўёқлар иссиқдан эриб туша бошлаган ва зебра қиёфасидаги эшакнинг “юзи очилган”. Кейин эса Сархон эшакни суратга олиб, фотосуратларни ижтимоий тармоққа жойлаштирган.

Маълум бўлишича, ҳайвонот боғи раҳбарияти зебра сотиб олишни хоҳламай, шундай йўл тутган экан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1