1

Фарангиз Режаметовани уриб юборган ҳайдовчи уй қамоғига олинди

ЖАМИЯТ 26.07.2018, 08:44
Фарангиз Режаметовани уриб юборган ҳайдовчи уй қамоғига олинди

Актриса Фарангиз Режаметовани уриб юборган ҳайдовчига нисбатан уй қамоғи шаклидаги эҳтиёт чораси қўлланилди ва маълум бир шахслар билан алоқа қилиш, хат-хабар олиш, алоқа воситалари ёрдамида музокаралар олиб бориши чекланди. Бу ҳақда Repost хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жиноий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокуратурасининг илтимосномасини қондирган - ЖКнинг 266-моддаси 2-банди бўйича айбланаётган ҳайдовчи Улуғбек Э.га чеклов чораси қўлланилган.

Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильми бош роль ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1