24 июль куни Туркиянинг Истамбул шаҳрида 4 қаватли уй қулаб тушди. Ёғингарчиликлар оқибатида уйнинг фундаменти ювилиб кетди.
Шунингдек, уйнинг ёнидаги олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.
Аввалига уйнинг деворлари, кейин эса бутун бино қулади. Ушбу кўп қаватли уйда яшовчи одамлар дарҳол эвакуация қилинди. Жабрланганлар йўқ.