Жиззах вилоятининг Фориш туманиги “Оқтом” маҳалласида яшовчи Қаюмовлар оиласида уч нафар эгизак қизалоқлар дунёга келди. Уларга яхши ниятлар билан Фотима, Зуҳра ва Захро деб исм қўйишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайтида хабар берилди.
Чақалоқларнинг Онаси Матлуба Қаюмова мунтазам шифокорлар кўригида бўлиб, соғлом турмуш тарзига риоя қилганлиги сабабли фарзандларини соғлом дунёга келтирди. Эгизакларнинг барчаси соғлом, шундай бўлса-да, улар шифокорлар назоратида.







