АсосийJamiyat

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ бўйича қарзлари ҳисобдан чиқарилди

'Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ бўйича қарзлари ҳисобдан чиқарилди'ning rasmi

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

Қарорга мувофиқ қуйидагиларнинг солиқлар, пенялар, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарзларидан воз кечилди (ҳисобдан чиқарилди):

2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар ва 2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркорлар;

давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахслар.

Қарздан воз кечилиши учун мазкур шахслар 2019 йил 1 январга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаши ёки давлат рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятни давом эттириши лозим бўлади.

    Бошқа янгиликлар