Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мамлакатимизда хотин-қизларга алоқадор бир қанча масалалар, бу борада амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Матбуот анжуманида бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева маърузасида мамлакатда қонуний никоҳдан ўтмасдан, фақат шаръий никоҳ билан яшаётганлар борасида тўхталиб ўтди:
«Биламизки, бундай никоҳлар қонунчилигимизда ноқонуний никоҳ ҳисобланади ва юртимизда 12 мингдан ортиқ оила қонунан никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётгани аниқланди. Шундан маҳалла ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси аралашуви билан 5152 та оила никоҳи қонунийлаштирилди».






