АсосийJamiyat

Сергели туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди

'Сергели туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди'ning rasmi

29 июль куни соат 18.04 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш бошқармасига Сергели тумани Спутник-8 даҳасидаги 58-уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ўт ўчирувчилар гуруҳи воқеа жойига саноқли дақиқаларда етиб борди. Маълум бўлишича, ёнғин 2 қаватли уйнинг 1-қаватида келиб чиққан.

Тезкор гуруҳнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин соат 18.26 да тўлиқ бартараф этилди. Қурбонлар йўқ, уй эгаси, 63-ёшли Е. Алевтина ҳам жароҳат олмаган. Юқори қаватда яшовчи қўшни, 70 ёшли Б.Владимирнинг оёғи эвакуатция вақтида енгил жароҳат олган ва зудлик билан касалхонага олиб кетилган. Бошқа қўшни хонадонлардаги 4 нафар киши ўт ўчирувчилар ёрдамида қутқариб олинган.

Ёнғинга ўчирилмаган сигарета сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар