Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари, деб топилган шахсларга тайинланади. Бу ҳақида Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали тушунтириш берди.
Ногиронлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
• иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;
• иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;
• ариза берувчининг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхаси (2005 йил 1 январдан кейин);
• бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг ишлаб чиқаришдаги шикастланиши тўғрисидаги ҳужжат ёки агар ногиронлик меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, бошқа расмий ҳужжат.