АсосийDunyo

Хитойда коинотга сунъий йўлдошлар учирилди

'Хитойда коинотга сунъий йўлдошлар учирилди'ning rasmi

Хитойда навбатдаги сунъий йўлдошлар коинотга учирилди, дея хабар қилди Interfax.ru нашри.

Мазкур йўлдошлар BeiDou миллий навигация тизимидаги 33-чи ва 34-чиси ҳисобланади.

Сунъий йўлдошлар мамлакат жануби-ғарбидаги Сичуан вилояти ҳудудида жойлашган Сичан космодромидан учирилган. Улар “Чанчжэн-3B” ва “Юаньчжэн-1” ракета ташувчилари орқали фазога олиб чиқилди. Бу Хитойнинг “Чанчжэн” туркумидаги 281-учириш сифатида қайд этилган. Учирилган сунъий йўлдошлар Хитойни тўлиқ, Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларини қисман қамраб олган глобал навигация тизимига мансуб ҳисобланади.

Хитой 2018 йил охиригача орбитага чиқарилган Beidou сунъий йўлдошлари сонини 18 тагача, 2020 йил охиригача эса 30 тагача оширмоқчи. BeiDou навигация тизими АҚШнинг GPS ва Россиянинг ГЛОНАСС тизимларига рақобатчидир. У 2020 йилгача бутун дунё бўйлаб навигация тизимларини тақдим қилади.

    Бошқа янгиликлар