АсосийDunyo

Мексикада самолёт ҳалокатга учради

'Мексикада самолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

Мексиканинг Дуранго штатида самолёт ҳалокатга учради, дея хабар қилди RT.com нашри.

Aeromexico авиакомпаниясига тешишли Embraer-190 самолёти бортида 97 йўловчи ва экипажнинг тўрт нафар аъзоси бўлган. Фалокат туфайли тахминан 85 киши турли даражада жароҳат олди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қулаган.

Воқеа лайнер ҳавога кўтарилганидан сўнг кўп вақт ўтмай юз берди. Учувчилар вазият ёмонлашаётганини англагач, фавқулодда қўнишни амалга оширишга уринган. Бу хақда марказга хабар беришга ҳам уринишган. Бироқ қисқа дақиқалар ичида лайнер ерга шўнғиди, дейилади хабарларда.

    Бошқа янгиликлар