1

Саудия Арабистони ва Канада муносабатларига икки ҳуқуқшунос туфайли чек қўйилди

ДУНЁ 09.08.2018, 09:12
Саудия Арабистони ва Канада муносабатларига икки ҳуқуқшунос туфайли чек қўйилди

Саудия Арабистони ва Канада ўртасидаги муносабатлар тобора мураккаблашиб бормоқда, дея хабар қилди Лента.ру нашри.

Олинган энг сўнгги хабарларга кўра, Саудия Арабистони мамлакатдан Канада элчисини чиқазиб юборган.

Канаданинг Ар-Риёддаги элчисига мамлакатни тарк этиш учун 24 соат вақт берилди. Саудия Арабистони Канададаги элчисини ҳам чақиртириб олган. Шунингдек, Оттава билан барча янги савдо ва сармоявий алоқалар музлатилиши ҳақида эълон қилди. Бундан ташқари, икки давлат ўртасидаги таълим алмашинуви дастури ҳам тўхтатилиши мумкин. Шу билан бирга, Саудия Канада университетларида таҳсил олаётган саудияликларни бошқа мамлакатларга кўчириши ҳақида маълум қилган.

Барча можароларга Канаданинг Саудияда қўлга олинган 2 нафар ҳуқуқшуносларни дарҳол озод қилишга доир талаби сабаб бўлди. Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири мамлакатдаги ишларга бошқаларнинг аралашуви ноўрин эканини ҳамда бунга йўл қўймаслигини қайд этган. Форс кўрфазининг баъзи мамлакатлари, жумладан, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн Ар-Риёднинг ҳатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1