АсосийDunyo

Грузиялик йигит сув остида Рубик кубикларини йиғиш бўйича рекорд ўрнатди (Видео)

'Грузиялик йигит сув остида Рубик кубикларини йиғиш бўйича рекорд ўрнатди (Видео)'ning rasmi

Грузия фуқароси Вако Марчилашвили сув остида Рубик кубикларини йиғиш бўйича рекорд ўрнатди, дея хабар берди “Имеди” нашри.

Марчилашвили сув остида бир уринишда олтита Рубик кубикларини йиға олган. Бунинг учун унга 1 дақиқаю 44 сония керак бўлган.

18 ёшли Марчилашвили – кубик йиғиш бўйича икки карра Грузия чемпиони ҳисобланади.

Рубик рубиги бошқотирмаси 1974 йили венгриялик архитектор Эрне Рубик томонидан ихтиро қилинган.


Бошқа янгиликлар