Google корпорация матбуот хизматида айтилишича, “Турган жой тарихи” сервиси ўчирилган бўлса ҳам хизмат фаоллигича қолаверар экан, дея хабар қилди 5-tv.ru нашри.
Google ўз фойдаланувчиларини кузатишини тан олди. Гарчи смартфонларда геолокация ўчирилган бўлса-да, қурилма ўз соҳиблари ҳақида ахборот йиғади ва “Қидирув” ва “Хариталар” иловалари орқали компания серверига ушбу ахбоотларни жўнатади.
Аввалроқ Google вакиллари ушбу баёнот ёлғон эканлигини эълон қилишган эди. Эндиликда улар фойдаланувчилар ҳақида ахброт йиғишга ҳақлари борлигини билдиришмоқда.






