Шу кунларда Гавайига Лейн тўфони ёпирилган, дея хабар бермоқда Dailyhype нашри.
Тинимсиз ёғингарчилик туфайли эса сув тошқинлари келиб чиқди. Вулуки дарёси ўзанидан тошиб, йўлида учраган барча нарсани ювиб кетмоқда. Шунингдек, айрим ҳудудларда тез-тез ер кўчкилари ҳам рўй беряпти. Шамол тезлиги соатига 140 км.га етган.
Мазкур бўрон Тинч океанидан кириб келаётган бўлиб, у 5 босқичдан иборатлиги хабар қилинмоқда. Прогнозларга кўра, ҳозирда Лейн бўронининг иккинчи босқичи кузатилмоқда. Гавайи бўйлаб хавфнинг тўртинчи даражаси эълон қилинди. Табиий офат қурбонлари хақида расмий маълумотлар йўқ.






