АсосийDunyo

Эквадор Венесуэла учун очилди

'Эквадор Венесуэла учун очилди'ning rasmi

Эквадор ҳукумати Венесуэла фуқаролари учун махсус гуманитар йўлакларни очганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Ria.ru нашри.

Бу ҳақда Куито шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эквадор ташқи ишлар вазири Хосе Валенсия эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ўз мамлакатидаги иқтисодий-сиёсий инқироздан азият чекаётган миллионлаб одамларга ёрдам қўлини чўзиш зарур.Ушбу қарордан сўнг мамлакат ҳудудига кириб келган венесуэлаликлар сони 600 мингга етди.

Мазкур йўлакдан чегарадан ўтиш учун рухсатномаси бўлмаганлар ва фуқаролик паспорти йўқ шахслар ҳам ўтишлари мумкин. Эквадор ҳукумати Венесуэла билан ҳамкорликда миграция муамосига биргаликда ечим топишига умид қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар