АсосийDunyo

Хитой меҳмонхонаси ёниши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

'Хитой меҳмонхонаси ёниши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Хитойнинг шимоли-шарқидаги Харбин шаҳрида жойлашган меҳмонхонада ёнғин келиб чиқди, дея хабар берди Сегодня нашри.

Яқиндагина очилган меҳмонхона биносининг пастки қаватида рўй берган аланга қисқа фурсатда юқори қисмини ҳам қамраб олган. Фожиа оқибатида 19 киши ҳалок бўлгани маълум қилинмоқда. Ёнғин ҳақида хабар келиб тушгач, ичкаридаги одамлар ташқарига олиб чиқилган. Ўнлаб ўт ўчириш ходимлари олов билан курашиб, уни бартараф этишга муваффақ бўлишди. Воқеанинг юз бериш сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилади.

    Бошқа янгиликлар