АсосийDunyo

АҚШдаги мусобақа пайтида отишма содир этилди

'АҚШдаги мусобақа пайтида отишма содир этилди'ning rasmi

АҚШнинг Флорида штатида америкача футбол бўйича киберспорт (электрон спорт) мусобақасида отишма содир этилди, дея хабар қилмоқда Лайф нашри.

Воқеа штатнинг Жексонвилл шаҳрида содир бўлди. Маълумотларга кўра, отишмани мусобақа иштирокчиларидан бири, 24 ёшли Дэвид Кац содир этган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, у мусобақада ютқазиб қўйгач, атрофдаги одамларни ўққа тута бошлаган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар инсон ҳалок бўлган, 11 киши яраланди. Шундан сўнг, у ўз жонига қасд қилган. Яраланганлар зудлик билан шифохонага олиб кетилди.

    Бошқа янгиликлар