“Барселона”нинг кичик мухлиси Лионель Мессини кўргач, кўз ёшларини тийиб туролмади, деб хабар қилмоқда Gazeta.ru нашри.
Месси дастхат тарқатаётган пайт митти болакай ундан футболкага дастхат тушириб беришини сўрайди. Лионель эса дастхат қўйгач, ўз мухлиси билан суратга тушиб, унинг бошини силаб қўяди. Бундан тўлқинланиб кетган болакай баттар йиғлашга тушади.






