1

Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик якунланмоқда (фото)

МАДАНИЯТ 30.08.2018, 09:56
Теглар: Мақом-2018
Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик якунланмоқда (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 6 апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида“ги қарорига асосан жорий йил 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтади.

Бу нуфузли тадбирда миллий мумтоз санъатимиз жозибаси намойиш этилади, маҳаллий ва хорижлик мусиқашунослар, олимлар, хонанда ва созандалар ўзаро фикр алмашади, “Мақом мусиқа санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Шаҳрисабздаги “Оқсарой” мажмуасида анжуманни ўтказишга тайёргарлик ишлари деярли якунига етай деб қолди.

Шарҳлар

Мақом фестивали Гран-присини Тожикистон гуруҳи қўлга киритди

11.09.2018, 11:37

Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани якунланди, деб хабар қилмоқда УзА.Халқаро анжуманнинг сўнги кунида ёпилиш маросими ва турли номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди....
Маданият вазири Япония санъат делегацияси билан учрашди (фото)

10.09.2018, 19:54

Бугун, 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Кото мусиқий асбоби ижрочиси Ивамото Кёке раҳбарлигидаги Япония санъат делегацияси билан учрашди.Учрашув ниҳоятда самимий ва...
Мақом – бутун дунёда эътироф этиладиган санъат

08.09.2018, 19:10

Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани давом этмоқда. Унда дунёнинг 73 давлатидан санъатшунос олимлар, мутахассислар, хонанда ва созандалар, ҳукумат вакиллари иштирок этмоқда. ЎзА мухбири уларнинг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1