1

Санъат мени улуғлади, навбат меники...

МАДАНИЯТ 30.08.2018, 16:27
Теглар: Мақом-2018
Санъат мени улуғлади, навбат меники...

Президентнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ҳар икки йилда Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади.

Бу тадбирнинг Шаҳрисабзда ўтказилишида ҳам зўр маъно бор. Узоқ ва бой тарихга эга бу замин қадим санъати ва маданияти билан бетакрордир. Айниқса, Амир Темур даврида мусиқа санъати жадал ривожланиб, чинакам уйғониш даврини бошдан кечирган, созандалик, хонандалик, мусиқа илми, бастакорлик ривожланган. Маълумотларга кўра, Оқсаройда ўтган шоиру уламолар, фозилу ҳофизлар иштирокидаги йиғинларда мақом қўшиқлари авж пардаларда куйланган. ХVII-ХVIII асрларга келиб Шаҳрисабзда бухоролик ва самарқандлик санъаткорлар билан ҳамкорликда “Шашмақом” тароналарига рақсга тушадиган раққослар ва созандалар гуруҳлари тузилган.

Мақом шундай санъатки, ундаги нолаларда минг битта жилва, жило бор, уни фақат ижро этилаётганда соз ва овоз уйғунлашиб юзага чиқаради. Бу эса унинг мураккаблигини англатади.

Президентимиз жорий йил январь ойида Қашқадарёга ташрифи чоғида мақом санъати усталари билан учрашган эди. Улар билан мақом санъати истиқболлари, халқаро мақом санъати анжуманини юксак савияда ўтказиш борасида суҳбатлашди. Шаҳрисабз шаҳрида мақом кечаларини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

Айни вақтда миллий ўзликни англаш, маданиятни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз, аввало, ёш авлодни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, унинг эстетик диди ва тафаккурини юксалтиришда мақом санъатининг имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ушбу қарор асосида воҳада ўзбек миллий мақом санъати марказининг филиали иш бошлади. Шаҳрисабз билан туташ Китоб тумани маданият бўлими қошида 25 ижрочидан иборат “Мозий садолари” мақом ансамбли тузилди.

Бу каби саъй-ҳаракатлар юртимизда маданият ва санъатга қаратилаётган улкан эътибор натижасидир. Бундан биз, санъаткорлар ғоят қувонамиз. Йиллар давомида мақом санъати йўналишида ижод қилаётганим, эришаётган натижаларим, эътироф ва эъзозлар давлатимизнинг санъат аҳлига бераётган катта мукофоти, олқиши натижасидир.

Мақом ижро этиб, Содирхон ҳофиз, Юнус Ражабий номидаги мақомчилар кўрик-танловлари ғолиби бўлганман. Энг қувонганим, “Шарқ тароналари” V халқаро мусиқа фестивалида ижодим эътироф этилгани бўлган. Бокуда ўтказилган I Муғом фестивалида ЮНЕСКОнинг махсус соврини ва дипломи билан, Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган Шарқ мамлакатлари мусиқа фестивалининг “Энг ёрқин ижро учун” соврини билан тақдирланганимда чексиз фахр-ифтихор туйганман. Кўп мамлакатларда бўлишимга ҳам санъат сабабчи. Шу боис давлатимиз раҳбарининг соҳага бераётган улкан эътибори ва юртимизда мақом танлови ўтказилаётганидан жуда хурсандман.

Бу жараёнда биз астойдил меҳнат қиламиз, фаол иштирок этамиз. Мақом санъати мени улуғлади, энди навбат меники – миллий қўшиқчилигимиз ривожи йўлида хизмат қиламан.

Нодира ПИРМАТОВА,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист,

Ўзбекистон давлат консерваторияси

анъанавий хонандалик кафедраси

катта ўқитувчиси

Шарҳлар

Мақом фестивали Гран-присини Тожикистон гуруҳи қўлга киритди

11.09.2018, 11:37

Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани якунланди, деб хабар қилмоқда УзА.Халқаро анжуманнинг сўнги кунида ёпилиш маросими ва турли номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди....
Маданият вазири Япония санъат делегацияси билан учрашди (фото)

10.09.2018, 19:54

Бугун, 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Кото мусиқий асбоби ижрочиси Ивамото Кёке раҳбарлигидаги Япония санъат делегацияси билан учрашди.Учрашув ниҳоятда самимий ва...
Мақом – бутун дунёда эътироф этиладиган санъат

08.09.2018, 19:10

Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани давом этмоқда. Унда дунёнинг 73 давлатидан санъатшунос олимлар, мутахассислар, хонанда ва созандалар, ҳукумат вакиллари иштирок этмоқда. ЎзА мухбири уларнинг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1