Шанба куни кечаси, Москва-Сочи йўналишида парвозни амалга ошираётган “ЮТэйр” авиакомпаниясига қарашли Boeing 737-800 самолёти қўнаётган вақтда йўлакдан чиқиб кетди, оқибатида қаноти ва шассиси синиб, чап двигателида ёнғин чиқди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Самолёт бортида 166 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Улар орасида қурбон бўлганлар йўқ, бироқ бир нафар аэропорт ходими ҳалок бўлган. 18 киши жабрланган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Сочи аэропортида йўловчиларнинг юклари тўлиқ эгаларига топширилган.






