АсосийDunyo

Хонанда Боно концерт вақтида овозини йўқотди (Видео)

'Хонанда Боно концерт вақтида овозини йўқотди (Видео)'ning rasmi

U2 гуруҳининг яккахони Боно концерт вақтида овозини йўқотганлиги сабабли Берлиндаги концертини бекор қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.


Воқеа 1 сентябрь куни Mercedes-Benz Arena майдонида ўтказилаётган шоуда юз берган. Шоу олдидан Бононинг ўзи ҳам овози ҳам аъло даражада бўлган. Бироқ 2 та қўшиқдан кейин унинг овози чиқмай қолган. Шундан кейин концерт бекор қилинган.

Гуруҳ аъзоларининг айтишича, Бонога нима бўлгани номаълум, ҳозирда у шифокорлар кўригидан ўтмоқда. Боно овози чиқмай қолгандан кейин томошабинларга қарата “ Мен ҳеч қачон тамаки чекмаганман, аммо ҳозир худди ашаддий кашанда каби овозим бўғилиб қолди...” дея узр сўраган ва тутун чиқарувчи машинани ўчиришни илтимос қилган.



Бошқа янгиликлар