АҚШнинг Калифорния штатидаги Колорадо дарёсида икки қайиқнинг тўқнашуви оқибатида бир киши йўқолди, 13 киши тан жароҳати олди, деб хабар берди РИА Новости нашри.
Манбанинг хабар беришича, қайиқлар шанба куни кечқурун маҳаллий вақт билан соат 20.00 да дам олиш зонаси яқинида тўқнашган.
Қутқарув хизматининг маълумотига кўра, бир ёки икки киши бедарак йўқолган, тахминларга кўра улар чўкиб кетган. Оғир тан жароҳати олган бир киши касалхонага ётқизилган, 12 киши енгил жароҳатланган.
Воқеа кун ботиш арафасида содир бўлгани учун қутқариш ишлари қийинлашган. Жабрланганларнинг баъзилари дарё тез оққанлиги сабабли воқеа жойидан бир ярим километр узоқликдан топилган.






