Бугун Россиянинг Свердловск вилоятидаги Краснотуринск шаҳрида ҳеч қаерда ишламайдиган эркакнинг ўқ узиши оқибатида полиция ходими яраланди, деб хабар берди Россия ҳудудий ИИВнинг матбуот хизмати раҳбари Валерий Горелих.
Эркак беш қаватли уйнинг балконида турганча, бетартиб равишда ўқ узган. Воқеа жойига етиб келган полициячилардан бирининг оёғига ўқ тегиб, яраланган.
Аниқланишича, жиноятчи 1978 йилда туғилган бўлиб, воқеа юз беришидан илгари уйнинг қаршисида жойлашган қўриқлаш хизмати офисидаги ходимлар билан эркак ўртасида жанжал бўлиб ўтган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.






