АсосийDunyo

АҚШда телебошловчи рашкчи ҳамкасбининг бошини ёрди

'АҚШда телебошловчи рашкчи ҳамкасбининг бошини ёрди'ning rasmi

Американинг Ғарбий Виржиния штатидаги Хантингтон шаҳри WSAZ телеканали об-ҳаво кўрсатуви бошловчиси Челси Амбриц ҳамкасби Эрика Бивенсни калтаклашда айбланмоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.

Бивенс округ судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Берилган зарба туфайли Бивенснинг бош суяги синган, қулоқ пардаси йиртилган. Уларнинг жанжалига рашк сабаб бўлган.

Бивенс ҳамкасбидан турмуш ўртоғини рашк қилган. Шундан кейин аёлларнинг ўртасида жанжал кўтарилган.

Агар Амбрицнинг айби исботланса, у бир йилга озодликдан маҳрум этилиб, 500 доллар миқдорида жарима тўлайди.


    Бошқа янгиликлар