АсосийDunyo

Коинотдаги ҳеч нарсаси бўлмаган сирли макон

'Коинотдаги ҳеч нарсаси бўлмаган сирли макон'ning rasmi

Коинот ҳали олимлар жавобини топмаган сир-синоатларга тўла, деб хабар берди Trendymen нашри.

Улардан энг ҳайратланарлиси ҳеч нарсаси бўлмаган Эридан бўшлиғидир. У Ердан 3 миллиард ёруғ йили узоқлигида жойлашган. Сомон йўли 100 000 ёруғлик йилига жойлашадиган бўлса, Эридан ҳудуди осонлик билан бизнинг галактикамизга ўхшаган жойнинг 10 000 тасига сиғади.

Бу ҳудуд жуда ваҳимали бўлиб, гўё кимдир коинотда бирор лойиҳани амалга ошириш учун бўшатиб қўйгандек таассурот қолдиради.

Шуниси қизиқки, стандарт космология бундай фазовий бўшлиқ қаердан пайдо бўлганига изоҳ бера олмайди. Баъзи бир физикларнинг тахминига кўра, бу бизникидан ташқарида бўлган бошқа олам аломатидир.

    Бошқа янгиликлар