Японияда ишчи кучи етишмаганлиги сабабли Nileworks компанияси Nile Т-18 номли, экин экишга, далага ишлов беришга мўлжалланган дронни яратди, деб хабар берди Life.ru нашри.
Дронни iPad орқали узоқ масофадан туриб, бошқариш мумкин. Янги қурилма авиация ва одамлар хизматидан воз кечган ҳолда, мустақил равишда экин экиш, дорилаш ва экинни қўриқлаш вазифаларини бажаради.
Бундай дроннинг энг кичиги 36 минг доллар, каттаси эса 136 минг доллар туради. Катта дрон зарядланган аккумулятор ёрдамида 20 дақиқа давомида 1 гектар ерга уруғ қадаши ёки пестицид билан ишлов бериши мумкин.






