Яқинда 118 ёшни қаршилаган боливиялик онахон дунёнинг энг кекса одами ҳисобланади, деб хабар берди Life.ru нашри.
118 ёшга кирганига қарамай, кекса аёл ўзининг она тили ҳисобланмиш кечуа тилида қўшиқлар куйлайди, кичкина гитарада мусиқа чалади. У Сакаба қишлоғида истиқомат қилади.
Узоқ умри давомида Жулия Флорес Колк иккита Жаҳон уруши, Боливия инқилобига гувоҳ бўлган. Мавжуд ҳужжатларга кўра, Жулия Флорес Колк 1900 йилнинг 26 октябрида таваллуд топган. Ҳозирда у дунёнинг энг кекса одами ҳисобланади. Шунга қарамай, Жулия Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун талабнома юбормаган. У ҳатто бундай китоб борлигини билмайди ҳам.






