Франциянинг Лилл шаҳрида дунёдаги энг йирик моллюскалар бозори иш бошлади, деб хабар берди ТАСС нашри.
Лилл шаҳридаги мазкур бозор қисқа фурсатда моллюскалар шаҳарчасига айланиб, улгурди дейиш мумкин. Сабаби бу ерда нафақат моллюскалар савдоси, балки уларни тайёрлаб берувчи турли тамаддихоналар ҳам фаолият олиб бормоқда.
500 гектар майдонни эгаллаган ушбу бозорга ҳар куни океандан тонналаб чиғаноқли моллюскалар олиб келинади ва ўша куннинг ўзидаёқ тугайди. Уларнинг аксарияти шу ернинг ўзида пишириб хўрандаларга тақдим этилмоқда.
Ушбу бозор маҳаллий аҳоли ва чет элллик сайёҳлар орасида тобора оммалашиб бормоқда. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, жорий йил якунига қадар бозорга 1,5-2 миллион сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда.






