АсосийDunyo

Сомалидаги портлаш оқибатида одамлар қурбон бўлди

'Сомалидаги портлаш оқибатида одамлар қурбон бўлди'ning rasmi

Сомалининг Могадишо шаҳрида портлаш содир этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур ҳодиса оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлган.

Хабарларга кўра, номаълум шахслар шаҳардаги ҳокимият биноси олдига келиб портловчи қурилма ўрнатилган автомобилни портлатиб юборишган. Мазкур воқеа худкуш террорчилар томонидан амалга оширилган.

Ҳодиса туфайли ҳокимиятга яқин жойда бўлган мактаб биносига ҳам жиддий зарар етган. Шунингдек, портлаш зарбидан атрофдаги бошқа бино ойналари ҳам парчаланиб кетган. Ҳодиса оқибатида камида 6 киши қурбон бўлган бўлса, яна 14 киши тан жароҳати олган.Уларнинг 6 нафари мактаб ўқувчиларидир.

“Биз хонада ишлаб ўтирган эдик. Портлаш вақтида мен ўзимни стол тагига отдим. Шовқин тинмагунча жойимдан қимирлаганим йўқ. Чиқиб қараганимда эса атрофимда хамкасблариб қонга беланиб ётарди”, деб маълумот берди воқеага гувоҳ бўлган одамлардан бири.

Мазкур портлаш учун жавобгарликни маҳаллий Ал-Шабаб террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Ушбу гуруҳ бундан аввал ҳам масжид ва бошқа бир қатор масканларда кетма-кет портлашлар уюштирган эди.

    Бошқа янгиликлар