Жанг кетаётган Ливия пойтахтидаги қамоқхонлардан биридан 400 нафарга яқин маҳбуслар оммавий равишда қочиб кетди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Маҳбусларнинг қочишига қамоқхона яқинида рўй берган отишма овози сабаб бўлган. Қамоқхона маҳбуслари ваҳимага тушиб, дарвозани бузиб қочишган. Қўриқчилар қурбонлар сонини кўпайтирмаслик учун маҳбусларни ўққа тутмаган. Айни вақтда қамоқхона маъмурияти қочоқларнинг аниқ сонини аниқлаш билан шуғулланмоқда.
Хабарларга кўра, Триполи шаҳрида ўтган якшанбадан бери рақиб гуруҳлар ўртасидаги жанг тўхтамай, давом этмоқда.






