Хитойнинг Хунань провинциясида яшовчи эркак одамлар дам оладиган хиёбонга иккита заҳарли бўлмаган илонни қўйиб юборди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
49 ёшли Лю исмли эркак ўғли университетга кирганидан хурсанд бўлиб, илонларни озодликка чиқарган. Шундан кейин Лю жамоат тартибини бузганликда айбланиб, 5 суткага қамоққа олинган.
Люнинг айтишича, узунлиги бир метрга яқин бўлган илонларнинг ҳар бирини 56 доллардан сотиб олган. Одамлар у илон қўйиб юборган хиёбонга боришдан қўрқиб қолган. Илонлардан бири қўлга олинган, иккинчиси эса қидирилмоқда.






