Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо расман Испаниянинг “Вальядолид” клуби президенти сифатида эълон қилинди, дея хабар бермоқда Рамблер нашри.
Аввалроқ собиқ ҳужумчи клубни харид қилиш учун 30 млн. евро сарфлаши ва бу билан клубнинг 25 млн. евролик қарзини ёпиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Эндиликда Роналдо бош акционер ҳамда президент ҳисобланади.
– Бизнинг мақсадимиз – клубни ривожлантириш.Бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қиламан, – дейди Рорналдо.






