АсосийDunyo

Ҳиндистондаги сув тошқинлари туфайли янги номдаги касаллик авж олди

'Ҳиндистондаги сув тошқинлари туфайли янги номдаги касаллик авж олди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг бир нечта штатларида сув тошқинлари ҳамон давом этмоқда, деб хабар қилди The Sun нашри.

Карела штатида сув тошқинлари август ойидан бери давом этмоқда. Ҳозиргача тошқин минглаб одамлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, сув тошқинлари туфайли бактериялар тарқалмоқда. Бу эса юқумли касалликларнинг кўпайишига олиб келган.

Бактерия сув орқали юқади. Мазкур вирус аломатлари билан юзлаб одамлар шифокорларга мурожаат қилишмоқда. Рат-иситма деб номланган мазкур касалликка 300 дан ортиқ одам чалинган. Бактерия туфайли ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилган. Унга қарши курашиш ва олдини олиш учун 2.81 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратилди. Жойларда оммавий эмланишга тайёргарлик кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар