Халқаро мақом санъати анжумани Матбуот маркази ўз фаолиятини бошлади

МАДАНИЯТ 05.09.2018, 17:50
Теглар: Мақом-2018
Халқаро мақом санъати анжумани Матбуот маркази ўз фаолиятини бошлади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан 2018 йилнинг 6-10 сентябрь кунлари ЮНЕСКО шафелигида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади.

Ушбу халқаро анжуманда 75 та давлатдан 300 дан ортиқ хорижий меҳмонлар иштирок этиш ниятини билдирган.

Шунингдек, мазкур нуфузли тадбир тафсилотларини чет мамлакатлар ва юртимизда кенг ёритиш учун 40 дан ортиқ хорижий ва 100 га яқин маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилган. Бу эса мазкур тадбир довруғининг бутун дунёга таралишидан дарак беради.

Маҳаллий ҳамда чет эллик журналистларнинг фаолият кўрсатишлари, Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой майдонида бўлиб ўтадиган анжуман ва мазкур анжуман доирасида ўтказиладиган турли тадбирлардан тезкор материаллар тайёрлашлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, уларга анжуман ҳақида маълумотлар, видеоматериалларни тақдим этиш, шунингдек, тадбир ҳақида янгиликларни тезкорлик билан тарқатиб бориш мақсадида Халқаро мақом санъати анжумани Матбуот маркази ташкил этилди.

5 сентябрь куни Матбуот маркази ўз фаолиятини расман бошлади. Марказда замонавий компьютер, юқори тезликка эга интернет, wi-fi тармоғи ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун зарур барча қулайликлар яратилган.

Айни пайтда Матбуот марказида “Россия 1” телеканали, Туркиянинг ТРТ телекомпанияси ижодкорлари, бундан ташқари 20 дан ортиқ маҳаллий ОАВ вакиллари иш олиб бормоқда.

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, журналистларга маълумот олишда қулайлик яратиш мақсадида Анжуманнинг расмий www.maqomforum.uz сайти ишга туширилган. Ушбу сайтдан тадбир ҳақида нафақат энг сўнгги янгилик ва маълумотларни, балки фото ва видеоматериалларни ҳам олиш мумкин.

Аввалроқ, тадбир ташкилотчилари томонидан Халқаро мақом санъати анжуманини хориж ва маҳаллий ОАВда ёритиш бўйича журналистлар ўртасида танлов эълон қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

“Энг яхши селфи тасвир” – воқеалар ривожини ёритиб бориши учун;

“Энг яхши фото лавҳа”лар – Анжуманнинг энг гўзал саҳналари акс этган фототасвирлар учун;

Энг яхши видеоролик – танловнинг моҳиятини очиб берувчи видеотасвирлар учун.

Эслатиб ўтамиз, танлов ғолибларини танлашда материалларнинг сон ва сифатига эътибор қаратилади. Танловга материаллар қабул қилиш давом этмоқда.

Маҳаллий ОАВ ғолибларига пул мукофоти, хориж ОАВ вакилларига эса миллий қадриятларимиз акс этган қимматбаҳо эсдалик совғалар тақдим этилади. Танловда иштирок этиш чекланмаган. (Умумий мукофт жамғармаси 30 миллион сўмни ташкил этади).

Яна бир нарсани алоҳида қайд этиб ўтиш зарурки, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Анжуман ташкилий қўмитаси ҳамда Матбуот маркази томонидан мақом санъати ижрочилари ҳамда ушбу йўналишга қизиқувчилар ўртасида maqomchallenge танлови ўтказилди. Мазкур танлови нафақат тажрибали хонандалар, санъат усталари, балки юртдошларимиз томонидан ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинди. Буни Instagram, Facebook каби ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеороликлардан ҳам кўриш мумкин. Ушбу танлов ғолиблари Маданият вазирлиги томонидан аниқланади ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади.

Шарҳлар

Мақом фестивали Гран-присини Тожикистон гуруҳи қўлга киритди

11.09.2018, 11:37

Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани якунланди, деб хабар қилмоқда УзА.Халқаро анжуманнинг сўнги кунида ёпилиш маросими ва турли номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди....
Маданият вазири Япония санъат делегацияси билан учрашди (фото)

10.09.2018, 19:54

Бугун, 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Кото мусиқий асбоби ижрочиси Ивамото Кёке раҳбарлигидаги Япония санъат делегацияси билан учрашди.Учрашув ниҳоятда самимий ва...
Мақом – бутун дунёда эътироф этиладиган санъат

08.09.2018, 19:10

Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани давом этмоқда. Унда дунёнинг 73 давлатидан санъатшунос олимлар, мутахассислар, хонанда ва созандалар, ҳукумат вакиллари иштирок этмоқда. ЎзА мухбири уларнинг...