1

Тошкентда машҳур скрипкачи Ванесса Мэйнинг хайрия концерт дастури бўлиб ўтди (видео)

МАДАНИЯТ 06.09.2018, 14:49
Тошкентда машҳур скрипкачи Ванесса Мэйнинг хайрия концерт дастури бўлиб ўтди (видео)

2018-йил 5-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Халқаро анжуманлар саройида Ёшлар симфоник оркестри ҳамда Буюк британиялик машҳур скрипкачи ва бастакор Ванесса Мей иштирокида хайрия концерти ўтказилди, деб хабар берди иттифоқ матбуот хизмати.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Ўзбекистон тарихида биринчи марта ташкиллаштирилган мазкур концерт дастури санъатнинг ҳақиқий ихлосмандлари, иқтидорли ёшлар, санъатсевар халқимиз учун ёрқин лаҳзаларга бой айёмга айланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Ёшлар симфоник оркестри томонидан ижро этилган мусиқалар жаҳон санъати билан беллашиш учун майдонга чиқди.

Бир томонда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев бошчилигидаги Ёшлар симфоник оркестри ижросидаги мусиқий оҳанглар ва иккинчи томонда машҳур бастакор Ванесса Мей скрипкасидан таралган куйлар Халқаро анжуманлар саройида, санъатга ошуфта қалбларда миллий ва жаҳон мусиқасини бир нотада уйғунлаштирди.

Мазкур концерт дастури мамлакатимиз ёшлари ўртасида жаҳон классик мусиқа меросини оммалаштириш, ёшларни нодир санъат асарларига бўлган қизиқишларини ошириш ва иқтидорларини рағбатлантиришга хизмат қилди.

Концертда фаол ва иқтидорли ёшлар, Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпуслар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг фаол вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мазкур концерт дастурини Грузия давлатида рўйхатдан ўтган, бутун дунё бўйлаб йирик тадбирларни ташкил этувчи «Алех промотион» продюссерлик компанияси билан ҳамкорликда ташкил этгани миллий мусиқа санъатимизга ҳурмат-эътибордан дарак беради.

Шунингдек, концерт дастурида Буюк британиялик машҳур скрипкачи ва бастакор Ванесса-Мей билан биргаликда хор жамоалари, яккахон опера ижрочилари томонидан миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг энг сара асарлари ижро этилди.

Томошабинлар ижтимоий тармоқда концерт дастуридан лавҳа жойлаштирдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1