Япониянинг Хоккайдо оролида зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда Рамблер нашри.
Ер силкиниши 6.7 магнитудали эканлиги қайд этилган.
Зилзила маркази Саппоро аҳоли пунктидан 67 километр жануби-шарқда, 39 километрлик ер тубида жойлашган. Ушбу ҳудудда 6 миллионга яқин аҳоли яшайди. Маълумотларга кўра, фалокат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. Шунингдек,120 киши жароҳат олган бўлиб, яна 32 нафар инсон бедарак йўқолган. Зилзиладан сўнг «Ҳоккайдо» электр станциясида ташқи таъминот ўчиб қолди. Бунинг оқибатида эса 1 миллиондан ортиқ инсон электр токисиз қолди.






