АсосийMadaniyat

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси I Халқаро мақом санъати анжуманига бағишланди

'Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси I Халқаро мақом санъати анжуманига бағишланди'ning rasmi

Шаҳрисабз шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан I Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилмоқда. Анжуманнинг тантанали очилиш маросими 6 сентябрь куни бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда биринчи бор ўтказилаётган ушбу санъат байрамида дунёнинг 73 давлатидан келган 300 га яқин иштирокчилар ва меҳмонлар қатнашмоқда.

Чубин мадрасасида Халқаро пресс клубнинг I Халқаро мақом санъати анжуманига бағишланган сайёр сессияси ўтказилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов, Тожикистон Республикаси маданият вазири Ш.Ўрумбекзода ва ЮНЕСКО ҳамда Осиё фольклор ижодиёти ташкилотидан мартабали меҳмонлар иштирок этди.

Санъат форумини ташкил этишдан кўзланган мақсад, унинг Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилишининг сабаби, мазмун-моҳияти ва истиқболи ҳақида мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Иштирокчилар, фахрий меҳмонлар, мақом санъати дарғалари халқаро анжуман ҳақидаги фиклари билан ўртоқлашди.

10 сентябрга қадар давом этадиган ушбу анжуманида иштирокчилар мақомнинг турли йўналишларида ўзаро баҳслашади. “Энг яхши мақом ансамбли”, “Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси” ва “Энг яхши яккахон хонанда” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади.

Бошқа янгиликлар