АсосийDunyo

Владимир Путин Алишер Усмоновни табриклади

'Владимир Путин Алишер Усмоновни табриклади'ning rasmi

Президент Владимир Путин тадбиркор ва меценат Алишер Усмоновни 65-ёшга тўлиши муносабати билан табриклади, деб хабар қилди ТАСС.

“Юбиляр номига йўлланган телеграммада, Усмоновнинг спорт, фан ва маданиятни ривожлантиришда фаол иштироки ҳамда таълим ва маърифат соҳасидаги ташаббусларни қўллаб – қувватлашга қўшаётган катта ҳиссаси президент томонидан алоҳида қайд этилган”, - деди Дмитрий Песков.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов Россияда ташкил этилган “Санъат, фан ва спорт” ташкилотининг асосчиси. 2014 йилда Bloomberg агентлиги Алишер Усмоновни Россиянинг “Энг сахий хайр-эҳсон қилувчи фуқароси” деб атаган эди.

    Бошқа янгиликлар