АсосийDunyo

Москвада автомобиль бир гуруҳ йўловчиларни босиб кетди

'Москвада автомобиль бир гуруҳ йўловчиларни босиб кетди'ning rasmi

Москва шаҳрининг Новочеркасск бульварида Volkswagen Polo автомобилининг ҳайдовчиси бир гуруҳ йўловчиларни босиб кетди, деб хабар берди РИА Новости нашри.

Полициянинг аниқлашича, ҳайдовчи бу жиноятни қасддан содир этган. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши жабрланган. Йўловчиларни босган ҳайдовчи қўлга олинди, у Қирғизистон республикаси фуқароси эканлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, қирғизистонлик эркаклар қаҳвахонада ўтирганда, уларнинг орасида жанжал кўтарилган. Шундан кейин улардан бири хафа бўлиб кўчага чиқиб кетган, машина рулига ўтириб, қолганларнинг қаҳвахонадан чиқишини кутган. Эркаклар ташқарига чиққанда, ҳайдовчи машинани уларнинг устига ҳайдаган.

Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган, ҳозирда уларнинг сонига аниқлик киритилмоқда.

    Бошқа янгиликлар