АсосийMadaniyat

Мақом фестивали Гран-присини Тожикистон гуруҳи қўлга киритди

'Мақом фестивали Гран-присини Тожикистон гуруҳи қўлга киритди'ning rasmi

Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани якунланди, деб хабар қилмоқда УзА.

Халқаро анжуманнинг сўнги кунида ёпилиш маросими ва турли номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Халқаро ҳакамлар ҳайъати “Энг яхши мақом ансамбли”, “Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси” ва “Энг яхши яккахон хонанда” номинацияси бўйича баҳолади.

Туниснинг “Al Gharbi Twins”, Япониянинг “SPCP Japan” жамоалари ва Туркманистон вакили Сухонберди Оразбердиев учинчи ўринга лойиқ, деб топилди. Эроннинг “Настар” ансамбли ва ҳиндистонлик Устад Иқбол Аҳмат Хон иккинчи ўринга муносиб кўрилди.

Озарбайжоннинг “Ҳайрати” жамоаси солисти Нигор Шабанова ва Ўзбекистоннинг “Сақил” ансамбли биринчи ўринга сазовор бўлди.

5-I o'rin Ozarbayjon.JPG

Ниҳоят, ҳаяжонли лаҳзалар. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Халқаро мақом санъати анжуманининг бош соврини – Гран-при Тожикистон мақом академиясига берилгани эълон қилинди.

Ғолиб ва совриндорларга пул мукофотлари, шунингдек, анжуманнинг махсус дипломи ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Бундан ташқари, анжуманда иштирок этган барча хорижий меҳмонларга сувенир ва махсус сертификатлар топширилди.

11.JPG

Маросимда юртимиз санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури ҳамда 3D проекция-мусиқали ёритиш томошаси намойиш этилди.

Бошқа янгиликлар